2025 йилда Ўзбекистонга қанча сайёҳ келгани маълум бўлди
16:38, 19 Январь 2026
TASHKENT. Kazinform - 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар қуйидагича тақсимланган:
Қирғиз Республикаси – 3,3 млн нафар;
Тожикистон – 2,7 млн нафар;
Қозоғистон – 2,7 млн нафар;
Россия – 984,4 минг нафар;
Афғонистон – 476,7 минг нафар;
Туркманистон – 370 минг нафар;
Хитой – 278,9 минг нафар;
Туркия – 174,9 минг нафар;
Ҳиндистон – 80,8 минг нафар;
Корея Республикаси – 46,3 минг нафар.
Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 млн нафарга ёки 46,8 фоизга ошган.