2025 йилда навбатда турган 14,5 минг қозоғистонлик уй-жой билан таъминланди
ASTANA. Kazinform – Бу йил 18,2 минг имтиёзли ипотека кредити берилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев маълум қилди.
“Саноатни жонлантириш учун қурилишни молиялаштириш, тайёр квартираларни сотиб олиш, муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш ва арзон ипотека кредитларини кенгайтириш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилмоқда. Ушбу чоралар доирасида ўтган йили 218 миллиард тенгега 14,5 мингта ижарага бериладиган квартира сотиб олинди ва навбат рўйхатидаги фуқароларга топширилди. Бундан ташқари, 14 мингдан ортиқ “кредит уй-жой”ларини қуриш ва сотиб олиш учун 140 миллиард тенге ажратилди”, – деди Ерсайин Нағиспаев.
Унинг сўзларига кўра, 10,5 минг ер участкаларига муҳандислик тармоқлари ётқизилди. 68 миллиард тенгега 2 ва 5 фоизли беш мингдан ортиқ имтиёзли ипотека кредитлари берилди.
“Шунингдек, «Наурыз» ва «Наурыз-Жұмыскер» дастурлари бўйича 233 миллиард тенгега 8,6 мингта кредит берилди. Бу йил ҳам маҳаллий ижро этувчи органларининг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали тахминан 11,5 минг кредит асосидаги уй-жойни қуриш ва сотиб олиш учун 155 млрд тенге маблағ йўналтириш, шунингдек 18,2 мингта имтиёзли ипотека кредити бериш режалаштирилмоқда”, - деди вазир.