2024 йилда Ўзбекистонда 765 та кўп қаватли уйда қуёш панеллари ўрнатилади

Фото: Фото: ЎзА

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда 2023 йил 1 майдан бошлаб янги кўп қаватли уйлар қурилишини лойиҳалашда уларнинг томлари бўш майдонининг камида 50 фоизига қуёш панелларини ўрнатиш талаби киритилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Шу муносабат билан 2024 йилда 765 та кўп қаватли уйга умумий қуввати 15,3 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади. 

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Божхона қўмитасига 2024 йил 1 февралга қадар «Яшил энергия» ахборот тизимини тўлиқ функционал режимида ишга тушириш ва белгиланган тартибда Энергетика вазирлигига ўтказишни таъминлаш топширилди.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга тўлашни фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш белгиланган.

2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи «А», «Б», «C» ва «Т» тегишли синфи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.