“2024 йилнинг сўнгги уч ойи давомида Ер шари энг иссиқ июнь ва август ойларини, рекорд даражадаги энг иссиқ кунни ва энг иссиқ бореал ёзни бошдан кечирди”, - деди C3S директори ўринбосари Саманта Берджесс.
Бореал иқлим - шимолий иқлим бўлиб, у фақат шимолий ярим шарда учрайди ва игнабаргли ўрмонларнинг тарқалиш чегарасига тўғри келади. Бу қорли қиш, ёзи нисбатан қисқа иссиқ бўлган мўътадил кенгликларнинг иқлими.
Ёз ойларида ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 16,8 даражани ташкил этган, деб хабар беради “Коперник” хизмати. Бу ўтган йилги ҳарорат рекордидан 0,03 даражага юқори.