2023 йилда Қозоғистон ҳудудларига бюджетдан 6 триллион тенге ажратилади
17:31, 08 Сентябрь 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ҳудудларга 6 триллион тенге маблағ ажратилади. Бу ҳақда Парламент Мажилисида «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этган ҚР молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
«Республика бюджетидан маҳаллий бюджетлар базасига барча жорий трансфертлар ҳокимларни иқтисодий рағбатлантириш, уларнинг молиявий мустақиллиги ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишда масъулиятини кучайтириш мақсадида амалга оширилди»
, – деди у.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, уч йил ичида ҳудудларга 9,5 триллион тенге, жумладан, 2023 йилда 2,8 триллион тенге сарфланади.
«Уч йиллик даврда ривожланиш учун мақсадли трансфертлар кўринишидаги харажатлар 3,3 триллион тенгени, жумладан, 2023 йилда 1,1 триллион тенгени ташкил этади. Умуман олганда, 2023 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ҳудудларга 6 триллион тенге ажратилади. Бу бюджет умумий харажатларининг қарийб 29 фоизини ташкил этади»
, — деди Татьяна Савельева.