Бугун «KamLitKZ» МЧЖ лойиҳаси ташаббускорлари Қостанайда бўлиб, вилоят ҳокими Архимед Мухамбетов билан учрашди. Қурилиш ишлари давом этмоқда. Биринчи завод 2023 йилда, иккинчиси эса 2024 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
«Юк машиналари учун узатма ўқларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга қаратилган учинчи лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Мазкур лойиҳа туфайли Қозоғистон Республикаси ҳудудида ушбу турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизни ташкил этади», - деди А.Мухамбетов.
Лойиҳаларнинг қиймати 300 миллиард тенгега яқин. Янги ишлаб чиқариш заводларида 1 минг 330 га яқин иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Муаллиф: Жанна Мусабаева