2023-2024 йилларда 307 та йўловчи вагони харид қилинади
2023-2024 йилларда Қозоғистон 307 та йўловчи вагони харид қилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида айтиб ўтилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.
ҚР Ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакат йўловчи вагонлари парки 2567 тани ташкил этади. Уларнинг ўртача хизмат муддати 18 йил. Вагонларнинг 76 фоизи кондиционер тизими билан жиҳозланган.
“2010 йилдан буён йўловчи вагонларини янгилаш мақсадида 1238 та вагон харид қилинди. Бундан ташқари, 2022 йил декабрда 2025-2030 йилларга мўлжалланган 537 та Stadler йўловчи вагонини харид қилиш бўйича шартнома имзоланган. Шунингдек, жорий йилда “ЗИКСТО” АЖ билан 150 та йўловчи вагонини сотиб олиш бўйича шартнома тузилди (50 дона жорий йил охиригача, қолган 100 та вагон эса 2024 йилда етказиб берилади). 2024 йилда қўшимча 157 та вагон харид қилиш режалаштирилган. Барча чора-тадбирларни ҳисобга олган ҳолда, 2030 йилда паркнинг ўртача хизмат қилиш муддати 18 йилдан 13 йилгача қисқаради”, – деди Алихан Смаилов ўз жавобида.