Ўзбекистоннинг статистика портали маълумотларига кўра, музлатгичлар экспорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 74,8 минг донага ошган.
«2022 йилда Ўзбекистон Россияга энг кўп музлатгич экспорт қилди – 105,3 минг дона. Шунингдек, Қозоғистонга 104,7 минг, Тожикистонга 63,7 минг, Қирғизистонга 21,1 минг дона маҳсулот сотилган. 21 900 та музлатгич бошқа давлатлар томонидан тақсимланган», – дейилади агентлик хабарида.