Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (65,9%) Ўзбекистондан, 19,3% Хитойдан, 6,3% Туркманистондан, 4,2% Мўғулистондан ва 4,3% - бошқа мамлакатлардан келган.
Улар асосан Алмати (40,9%), Манғистау (12,5%) ва Туркистон (6%) вилоятларида, шунингдек Нур-Султан (6%) ва Чимкент шаҳарларига (16,9%) жойлашдилар.
Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 58,7% ни ташкил этади, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаган 21,4% ва нафақахўрлар 19,8% ни ташкил этади.