Масалан, рангли металлургияда ишлаб чиқариш 2,8 фоизга ошди. Қозоғистондаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчи «Қазақмис корпорацияси» тозаланган мис ишлаб чиқариш ҳажмини 5 фоизга, олтин қуйиш 35 фоизга ва гранулятланган кумушни 17 фоизга оширди.
Бундан ташқари, «Қозоғистон электролиз заводи» бирламчи алюминий ишлаб чиқаришни кўпайтирди. «Тау-Кен Алтын» ҳам ижобий натижаларга эришди. Комбинат тозаланган олтин ишлаб чиқаришни 4 фоизга ва кумушни 46,7 фоизга оширди.