Ўн икки банддан иборат ҳужжатда ўзбек халқи ўзининг тарихий тажрибаси ва бой давлат қурилиши анъаналари асосида ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга экани, ҳар бир инсоннинг муносиб турмуш ҳуқуқини таъминлаш олий мақсад экани алоҳида таъкидланган.
Ўзбекистон халқи тақдири учун тарихий масъулиятни чуқур англаган ҳолда, халқаро-ҳуқуқий нормалар, умуминсоний қадриятлар ва демократия тамойилларига асосланиб, Ўзбекистоннинг Давлат суверенитети эълон қилинди.
Декларация мамлакат мустақиллигига эришиш ва кейинчалик суверен давлатни шакллантиришда муҳим рол ўйнади.