«2022 йил 2 майдан бошлаб Алмати-2 – Тошкент – Алмати-2 (Тальго-Тулпар) йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта №1/2 тезюрар поезд қатнови ташкил этилади», — дейилади Ўзбекистон компанияси хабарида.
«Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан Қозоғистонга ушбу поезд сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари жўнаб кетади. «Алмати-2» вокзалидан эса Ўзбекистонга – душанба, чоршанба ва шанба кунлари қатнайди.
Эслатиб ўтамиз, 16 мартдан бошлаб ҳар икки давлат фуқароларининг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги барча қуруқликдаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали эркин ўтишига қўйилган барча чекловлар бекор қилинган. 1 апрелдан Қозоғистон ва Ўзбекистон Нукус-Бейнеу-Нукус йўналиши бўйлаб икки йиллик танаффусдан сўнг илк йўловчи поездини йўлга қўймоқда.