19 мингдан ортиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанмоқда
10:33, 20 Декабрь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 19 721 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
«20 декабр ҳолатига кўра, республика бўйича 19 721 киши коронавирус инфекциясидан (-17 165+ ва 2 556 КВИ-) даволанмоқда, шундан 3 413 нафари шифохоналарда, 16 308 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 293 нафари оғир аҳволда, 73 нафари ўта оғир аҳволда, 58 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.