19 май куни Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда

Фото: Фото: Александр Павский / Kazinform

ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК томонидан Қозоғистонда 19 май учун синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнози эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform агентлиги.

Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир, момақалдироқ, дўл, кучли шамол бўлиши кутилмоқда; марказда, шарқда ва жануби-шарқда кучли ёмғир ва бўрон бўлади. Мамлакатнинг фақат шимоли-ғарби, шимоли ва жануби-ғарбида ҳаво асосан қуруқ. Қозоғистоннинг жануби-ғарбида чанг бўрони кузатилади.

Манғистаунинг ғарбида, Ақтўбенинг ғарби ва жанубида, Қарағандининг жанубида, Қостанай, Туркистоннинг шимолида, Жамбилнинг жануибида, Атираунинг ғарби, ғарби ва шимоли-шарқида, Алмати вилоятининг ғарби ва марказида, Жетису вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда.

Қизилўрдада, Туркистон вилоятининг шимоли ва чўл ҳудудларида, Жамбил вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақтўбе вилоятининг жануби-шарқида, Атирау, Шарқий Қозоғистон вилоятларининг жанубида, Алмати вилоятининг шимолида, Ақмола вилояти ғарбида, Жетису вилояти шимолида, Абай вилояти ғарби, шимоли, жануби ва марказида фавқулодда ёнғин хавфи кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ глобал исиш Қозоғистон иқлимига қандай таъсир қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.