18 мингга яқин электромобиль: Қозоғистон экотранспортга ўтмоқда
ASTANA. Kazinform - ҚР Ички ишлар вазирлиги мамлакатда рўйхатга олинган электромобиллар сони муттасил ортиб бораётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
“Бугунги кунда Қозоғистон Республикасида жами 17 976 та электромобиль рўйхатга олинган”, – дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига расмий жавобида.
Эслатиб ўтамиз, ҳатто февраль ойида ҳам мамлакатда электромобиллар сони 12 мингдан ошган.
2024 йил 18 июлда Қозоғистон Республикасининг “Электр транспорт воситалари учун транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатда мамлакатда электромобиллар учун тегишли инфратузилмани яратишга қаратилган нормалар, шунингдек, аҳолини экологик транспортга ўтишни рағбатлантириш чора-тадбирлари кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Қозоғистонда электромобиллар соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилувчи қатор ташаббуслар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.
Аввалроқ жаҳон бозорида ҳам электромобиллар савдоси ўсиши кузатилаётгани хабар қилинганди.
Британиянинг Rho Motion тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи олти ойи давомида жаҳон электромобиллари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоизга ошиб, 9,1 миллион донани ташкил этган.