18 апрель куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
07:02, 18 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 18 апрель куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
“Республиканинг аксарият қисми кенг антициклон таъсирида бўлиб, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда, атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан фақат шимол ва шарқда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади”, — дейилади хабарда.
Кечаси ва эрталаб Қозоғистонда шамол тезлиги кучайиши, туман тушиши кутилмоқда.