16 апрель куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
07:03, 16 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 16 апрель куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
“Аввалгидек, Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво давом этади, жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида ва жанубда кучли ёғингарчилик (асосан ёмғир) бўлиши кутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон бўйича момақалдироқ, туман, кучли шамол, мамлакат жанубида эса бўрон бўлиши кутилмоқда.