1,5 миллион аҳолига эга шаҳар: Астана кунига бағишланган қизиқарли статистика
ASTANA. Kazinform – Астана куни арафасида Қозоғистоннинг бош шаҳри ҳақида қизиқарли статистик маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради ҚР Миллий статистика бюроси.
2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Астана шаҳри аҳолиси 1 566 566 нафарга етди. Аҳоли таркибида аёллар сони эркаклардан кўп – 823 766 аёл ва 742 800 эркак қайд этилган.
2025 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон пойтахтида 6 025 чақалоқ туғилган, шу давр мобайнида 1 914 никоҳ расмийлаштирилган.
Астанада ўртача умр давомийлиги 78,52 йилни ташкил қилади.
Шаҳарда ҳозирги кунда 14 та олий таълим муассасаси, 10 та театр ва 7 та музей фаолият юритмоқда.
2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, пойтахтда рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари сони 295 179 тани ташкил этди.
Шунингдек, Қозоғистонда расман Астана исмини олган 24 киши борлиги маълум қилинди.