15 апрель куни қозоғистонликлар Севишганлар куни – Қози Кўрпеш – Баян Сулу кунини нишонлайдилар
11:21, 15 Апрель 2024
ASTANA. Kazinform – 15 апрель куни қозоғистонликлар “Қози Кўрпеш – Баян Сулу куни” деб номланган Севишганлар кунини нишонлайди.
Байрам 2011 йил 14 февралда – Севишганлар кунига муқобил равишда пайдо бўлди ва XIV-XV асрларда яшаган Қози Кўрпеш – Баян Сулунинг гўзал севгиси рамзи сифатида белгиланди.
Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бу халқ афсонасида муҳаббат ва дўстлик, поклик ва назокат, одамийлик ва одоб ҳақида сўз боради.
Икки юрак ўртасидаги шаффоф ва нозик ҳис-туйғулар ва муҳаббат рамзи бўлган ушбу байрамда ёш жуфтликлар одатда никоҳларини рўйхатдан ўтказишга шошилишади.