14 май куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
08:49, 14 Май 2025
ASTANA. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 14 май куни мамлакатда содир бўладиган хавфли метеорологик ҳодисаларни прогноз қилди.
Жанубий циклон ва у билан боғлиқ бўлган атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистоннинг кўп қисмида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб қолади, ёмғир, момақалдироқ, дўл ва кучли шамол эсиши, ғарбда эса кучли ёмғирлар кузатилади. Мамлакатнинг жануби-ғарбида ва жануби-шарқида чанг бўрони кутилмоқда. Қозоғистоннинг фақат марказида ва жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда.
Алмати, Қизилўрда вилоятларида, Жетису, Улитау вилоятларида, Ақтўбенинг жанубида, ғарбида, Қарағанди вилоятларининг жанубида 35-43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.