14 мартдан eGov.kz порталига кириш тартиби ўзгаради

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 14 мартдан eGov.kz порталига логин/парол ва бир марталик SМS орқали кириб бўлмайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда eGov.kz порталининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларида «Муҳим ма’лумот!» рукни остида маълумотлар пайдо бўлди. https://fb.wаtch/blnyUwmКЕi/

«14-мартдан eGov.kz фойдаланувчилари учун логин/парол ва бир марталик SМS орқали кириш имкони бўлмайди.

Энди eGov.kz порталидаги маълумотлар икки факторли аутентификатсия билан ҳимояланган.

Улар:

• логин / ШИР киритиш(шахсий идентификация рақами);

• паролни киритиш;

• мобил фуқаролар маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган телефон рақамига юборилган бир марталик SМS-кодни киритиш орқали киришни тасдиқлаш зарур. Бу юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, ушбу амалларни компьютерда бажариш бўйича видео қўлланма мавжуд.

«Энди фойдаланувчилар eGov порталига кириш учун логин ёки ШИР ва паролни киритишлари керак. Телефон рақамига юборилган бир марталик SМS-кодни киритиш орқали киришни тасдиқлашингиз керак. Бу юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди», — дейилади видеода.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай