11 март куни Швеция НАТОнинг 32-аъзосига айланади

Фото: Фото: pixabay.com

ASTANА. Кazinform — 11 март куни Швеция НАТОнинг 32-аъзоси сифатида Шимолий Атлантика альянсига расман қўшилади. Бу ҳақда Anadolu ёзган.

Швеция матбуотининг ёзишича, 11 март куни НАТОнинг Брюсселдаги (Бельгия) қароргоҳида Швецияни альянсга қабул қилишнинг расмий маросими бўлиб ўтади.

НАТО штаб-квартирасида Швеция байроғи кўтарилади. Шу тариқа, Швеция альянснинг 32-аъзосига айланади.

26 февраль куни Венгрия Миллий ассамблеяси мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишини маъқуллади.

Швеция 2022 йил 18 майда НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берган эди.