11 март куни Қозоғистонда қор ёғиши кутилади
08:42, 11 Март 2025
ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ҳудудларида 11 март куни бўладиган хавфли метеорологик ҳодисалар бўйича прогноз-консультация эълон қилинди.
Республиканинг шимолида ва шарқида атмосфера жабҳаларининг ўтиши билан қор ёғиши, марказда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Фақатгина республиканинг ғарбий, жануби ва жануби-шарқида антициклон тасирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Қозоғистон Республикасида туман тушиши, шимолда, жануби-шарқда, марказда ер музлаши, шимолда, жануби-шарқда кучли шамол эсиши, қор ёғиши кутилмоқда.