Унинг таъкидлашича, жорий йилнинг 10 ойида қурилиш ишлари ҳажми 5 фоизга ошган.
«Кўрсаткичнинг ижобий ўсиши 17 та ҳудудда қайд этилди. Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Чимкент шаҳри, Ақмола, Қизилўрда ва Алмати вилоятларида кузатилди. Жорий йилнинг январ-октябр ойларида 11,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга кўпдир. 15 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткич Туркистон, Ақмола, Алмати вилоятлари ва Чимкент шаҳрида кузатилди»
, - деди у.
Индекснинг пасайиши Улитау, Манғистау, Атирау, Абай вилоятлари, шунингдек, Астана шаҳрида қайд этилган.
Муаллиф: Еимжан Нақтибай