«Асосий капиталга 9,4 трлн тенге инвестиция киритилди. 13 та ҳудудда ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон вилояти ва Чимкентда кузатилмоқда. Пасайиш кўрсатгичи 4 та ҳудудда қайд этилди. Улар: Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Қизилўрда ва Қарағанди вилоятлари», - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, қурилиш сектори динамик ўсишни намойиш этмоқда. Бажарилган ишлар ҳажми 10,7 фоизга ошди. Фаол қурилиш ишлари Туркистон вилояти ва Чимкентда кузатилмоқда. 10,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга кўпдир.
Муаллиф: Марлан Жиембай