1 хорижий сайёҳ Қозоғистонга қанча даромад келтиради

Фото:
ASTANA. Kazinform – Узоқ хорижий мамлакатлардан келган ҳар бир сайёҳ Қозоғистонга ўртача 1500 доллар даромад келтиради. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Миллий банк маълумотларига кўра, узоқ хорижий давлатлардан Қозоғистонга саёҳат қилган 1 нафар сайёҳ ўртача 1500 доллар даромад келтиради. Ҳар бир чет эллик сайёҳ мамлакатда 2 та иш ўрнини яратишга сабаб бўлади.

Ўтган йили мамлакатга 1 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди. Натижада туризм фаолиятидан тушган солиқ миқдори 389 миллиард тенгега етди ва рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида мамлакатдаги турар жойлар 183 миллиард тенге даромад топган.

«Охирги икки йилда мамлакатимизда туризм соҳасида меҳнат қилаётганлар сони сезиларли даражада ошди ва салкам 500 минг нафарга етди. Маданият ва спорт вазирлиги 2029 йилгача туризм соҳасида 800 мингга яқин кишини иш билан таъминлашни режалаштирган», – деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.