1,7 мингдан ортиқ қозоғистонлик коронавирусдан даволанишни давом эттирмоқда
10:21, 22 Апрель 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – 22 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонда 1738 киши (816 КВИ+ ва 922 КВИ-) COVID-19 дан даволанишни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.
Улардан 100 нафар бемор шифохоналарда, 1638 нафар бемор амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида:
-8 киши оғир аҳволда,
-1 киши нафас олиш аппаратига уланган.