Давлат раҳбари Эстония Президенти Алар Карис билан музокаралар ўтказди

Фото: https://t.me/aqorda_resmi

Давлат раҳбари Эстония Президенти Алар Карис билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев эстониялик ҳамкасбига Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, жумладан, хорижий сармояларни жалб қилиш ва инвесторларни ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятларини тасдиқладилар ва бир-бирларини ўз мамлакатларига махсус ташриф буюришга таклиф қилишди.

Шу билан бирга, президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари ҳамда БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ доирасидаги кўп томонлама муносабатларни муҳокама қилдилар.