Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим ратификация қилинди

Фото: Фото: Kazinform

Мажилис “Туркий инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида”ги битимни ратификация қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳасини депутатларга тақдим этган ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров мазкур жамғарманинг мақсади минтақалараро савдони кенгайтириш ва ташкилотга аъзо давлатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш эканлигини таъкидлади.

“Жамғарма инвестиция фаолияти орқали кичик ва ўрта тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, жисмоний ва рақамли инфратузилмани, саноат ишлаб чиқаришини, транспорт ва қишлоқ хўжалигини, туризм ва яшил иқтисодиёт каби турли соҳалардаги ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш функцияларини бажаради.

Қайд этиш жоизки, мазкур лойиҳалар, биринчи навбатда, янги иш ўринлари яратиш ва Қозоғистон иқтисодиётини диверсификация қилиш имконини беради”, - деди вазир.

Жамғарманинг устав капитали 500 миллион доллар миқдорида бўлади. Хусусан, номинал қиймати 350 миллион доллар тўланган акциялар ва 150 миллион доллар қўшимча акциялардан иборат. Ҳар бир давлатга 70 млн доллар тўланган акциялар тўғри келади.

“Жамғарманинг ҳар бир аъзоси бир хил овоз бериш ҳуқуқига эга. Фонднинг биринчи президенти этиб Туркий давлатлар ташкилотининг собиқ бош котиби Бағдат Қултайули Амиреев тайинланди.

Жамғарманинг жойлашган жойи, яъни унинг штаб-квартираси туркий давлатлар раҳбарларининг келишуви билан Истанбул шаҳри бўлиши билан белгилаб қўйилган”, - Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай