Жоржа Мелони: Ўрта йўлак - истиқболли йўналиш
ASTANА. Кazinform — Италия Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони Астана халқаро форумининг иккинчи кунидаги ялпи мажлисда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан бирга иштирок этиб, Марказий Осиё ва Италия ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилди.

— Атроф-муҳит муаммолари ҳам менинг хаёлимда. Чунки биз ҳозир Оролни сақлаб қолиш, унинг меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янгиламоқдамиз. Уни ҳимоя қилиш биз учун фарз ва қарздир. Италия иқлим жамғармаси бу каби лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин бўлган муҳим воситадир, — деди у.
Мартабали меҳмон Марказий Осиё ва Италия ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик рақамли инфратузилма ва транспорт инфратузилмасига қаратилганини таъкидлади.
— Шу нуқтаи назардан, Ўрта йўлак энг истиқболли ва жозибали йўналиш ҳисобланади. Биз ишонамизки, мазкур лойиҳанинг эълон қилиниши Европа Иттифоқи ва Самарқанд ташаббуси билан бошланган стратегик ҳамкорликнинг марказида бўлиб, таъминот занжири ва барқарорликка катта ҳисса қўшади, — деди Италия Вазирлар кенгаши раиси.
Эслатиб ўтамиз, кеча кечқурун Италия бош вазири Қозоғистонга расмий ташриф билан келди.