Жорий йилнинг 4 ойида 45,1 минг хонадон фойдаланишга топширилди

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 4 ойида 45,1 минг хонадон фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Бақитжан Жунисбеков маълум қилди.

Алматыда жұмыс істейтін жастарға қандай пәтерлер беріледі
Фото: Алматы әкімдігі

“Қурилиш иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан биридир. 2024 йил якунлари бўйича қурилиш соҳасида ижобий натижаларга эришилди. Республика бўйича 18,9 миллион квадрат метр янги уй-жой ёки 170,5 минг хонадон барпо этилди. Ўтган йили давлат сармояси ҳисобидан 30,6 минг хонадон қурилиб, 9 мингта имтиёзли кредит берилди”, – деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Жорий йилда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича устувор чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2025 йилгача фуқароларни уй-жой билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш билан 19,2 миллион квадрат метр уй-жой ёки 176,6 минг хонадон қуриш режалаштирилганини таъкидлади.

“Жорий йилнинг 4 ойида 4,9 миллион квадрат метр уй-жой ёки 45,1 минг хонадон фойдаланишга топширилди. Давлат кўмагида жорий йилда “Қозоғистон уй-жой компанияси” томонидан ҳокимликларга облигациялар ссудаси бериш ҳисобига 12 мингта, республика бюджети ҳисобидан 5,1 мингта ижарага бериладиган уй-жой сотиб олиш режалаштирилган”, — деди Бақитжан Жунисбеков.

Сўнгги хабарлар