Жорий йилда World Boxing доирасида бокс бўйича қандай мусобақалар ўтказилади

АSTANА. Kazinform - Халқаро World Boxing ҳаваскор бокс федерацияси доирасида ўтказиладиган 2026 йил учун мусобақалар тақвими маълум бўлди.

бокс
Фото: Сали Сабиров/МОҚ

Унда жорий йилда федерация томонидан ташкил этиладиган кўплаб спорт тадбирлари киритилган. Улар қаторида Осиё ва Европа чемпионатлари, ёзги Осиё ўйинлари мавжуд. Шунингдек, World Boxing ўтган йилдаги каби жаҳон кубогини ўтказишни режалаштирмоқда. Уч босқичга чўзиладиган мусобақа йил охирида Ўзбекистонда якунланади.

  • 8-15 март. World Boxing Futures Cup 2026 U19. Бангкок, Таиланд.
  • 28 март - 11 апрель. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати. Улан-Батор, Муғулистон.
  • 20-26 апрель. World Boxing. Жаҳон кубоги, I босқич (эркаклар ва аёллар). Фос-ду-Игуасу, Бразилия.
  • 15-20 июнь. World Boxing жаҳон кубоги, II босқич (эркаклар ва аёллар). Гуйян, Хитой.
  • 23 июль - 2 август. Ҳамдўстлик ўйинлари (эркаклар ва аёллар). Глазго, Шотландия.
  • 15-26 сентябрь. Бокс бўйича Европа чемпионати (эркаклар ва аёллар). София, Болгария.
  • 19 сентябрь - 4 октябрь. Осиё ўйинлари (эркаклар ва аёллар). Айти–Нагоя, Япония.
  • 10-17 октябрь. Панамерика бокс чемпионати (эркаклар ва аёллар). Пуэбла, Мексика.
  • 31 октябрь - 13 ноябрь. Ўсмирлар ўртасидаги Олимпиада ўйинлари. Дакар, Сенегал.
  • 25 ноябрь - 2 декабрь. World Boxing. Жаҳон кубоги, финал босқичи. Тошкент, Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, World Boxing 2026 йилги жаҳон чемпионати тақвимини тақдим этди.

Сўнгги хабарлар