13:47, 17 Февраль 2023 | GMT +5
Жорий йилда Қозоғистонда 56 та аҳоли пунктини газ билан таъминлаш доирасида 86 та лойиҳа режалаштирилган
ASTANA. Kazinform – Мамлакатни газлаштириш даражаси 60 фоизга етказилади. Бу ҳақда Сенатда «Самарали минтақавий сиёсат – мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асоси» мавзусидаги парламент эшитувида ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили мамлакатимиз аҳолисини газ билан таъминлаш бўйича 142 лойиҳа амалга оширилди. Жорий йилда 56 та аҳоли пунктининг 167 минг нафар аҳолисини газ билан таъминлаш бўйича 86 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу мамлакатни газлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш имконини беради. Энергетика алоқаси шимолий ва маркази-шарқий ҳудудларни газлаштиришни якунлаш, ғарбий ҳудудларни ягона энергетика тизимига улаш ҳисобига амалга оширилади»
, - деди Р. Скляр.
Аввал хабар қилинганидек, ҚР Бош вазирининг биринчи ўринбосари мамлакатдаги иссиқлик электр станциялари ва электр тармоқлари аудитдан ўтказилаётганини маълум қилган эди. Ушбу кўриб чиқиш жорий йилнинг биринчи чорагида якунланади.
2025 йил охиригача аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш 100 фоизни ташкил этади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов