Жорий йилда Ақтўбе вилояти иқтисодиётига 892 млрд тенге сармоя киритилди

ASTANA. Kazinform - Ақтўбе вилояти ҳокими Асхат Шахаров Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоятнинг инвестицион ривожланиш кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

АШМ құны 2,7 трлн теңге инвестициялық жобаны бастады
Фото: 7-su.kz

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, Давлат раҳбари топшириғига асосан хорижий капитални жалб этиш, инвестиция жозибадорлигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Йил бошидан буён Ақтўбе вилояти иқтисодиётига 892 миллиард тенге сармоя киритилиб, ўсиш 129 фоизни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 217 миллиард тенгега кўп (2024 йилнинг 10 ойи — 674,4 миллиард тенге). Йил бошидан буён вилоятда умумий қиймати 110 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 8 та лойиҳа ишга туширилди. Улардан бири - ERG компанияси томонидан амалга оширилаётган 150 мегаватт қувватга эга шамол электр станциясидир”,- деди Асхат Шахаров.

Бундан ташқари, Қозоғистонда илк бор «KazFeltec» компанияси ташаббуси билан қўй жунини чуқур қайта ишлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.

“Лойиҳанинг инвестиция ҳажми 5,3 миллиард тенге, йиллик қуввати эса 2,1 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этади”, – деди у.

Шунингдек, у ўз нутқида йил охиригача умумий қиймати 350 миллиард тенге бўлган 4 та лойиҳани фойдаланишга топшириш режалаштирилаётганини маълум қилди. Келгуси йилларда карбамид, битум, цемент заводлари ва бошқа йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

“Инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Алия Молдағулова халқаро аэропорти ёнида умумий майдони 858 гектар бўлган “Ақтўбе” махсус иқтисодий зонаси, шунингдек, Хромтау шаҳрида 150 гектар майдонга эга республика аҳамиятига молик Хромтау саноат зонаси ташкил этилди”, — дея хулоса қилди ҳоким.

Сўнгги хабарлар