ЖЧ: Норвегия хоккей жамоаси илк ғалабасини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Шайбали хоккей бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатининг элита дивизионида 19 май куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари маълум бўлди.

Әлем чемпионаты: Норвегия хоккей құрамасы алғашқы жеңісіне жетті
Фото: icehockey.kz

А гуруҳида Канада жамоаси буллитда Финляндияга 1:2 ҳисобида ютқазди. Ўйин давомида канадалик Райан О’Райлли 37-дақиқада ҳисобни очди, Патрик Пуйстола эса 47-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

Буллитда Ээли Толванен ғалаба шайбасини урди. Шу гуруҳдаги яна бир учрашувда Франция жамоаси Финляндияга 1:3 ҳисобида ютқазди.

В гуруҳида Германия Чехияга 0:5 ҳисобида ютқазган бўлса, яна бир ўйинда Венгрия Норвегиядан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа мазкур гуруҳда Норвегия 4 очко билан олтинчи ўринга кўтарилди.

Энди бугун, 20 май куни, еттинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади ва гуруҳ босқичининг якуний натижалари аниқланади.

А гуруҳида Латвия – Австрия, Словакия – Финляндия, Швеция – Канада ўйинлари бўлса, В гуруҳида Швейцария – Қозоғистон, Чехия – АҚШ, Германия – Дания жамоалари беллашади.

Сўнгги хабарлар