ЖЧ: Дания хоккей жамоаси Венгрияни йирик ҳисобда мағлуб этди
ASTANA. Kazinform – Хоккей бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатининг элит дивизионида 16 май кунги дастлабки икки ўйин натижалари эълон қилинди.

Куннинг ўйинларидан бирида Австрия “А” гуруҳида Францияни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин давомида австриялик хоккейчилар Марко Каспер 1, 57, Винценц Рорер 7, Рамон Шнетцер 15, Петер Шнайдер Доминик Цвергер 59-дақиқада бешта гол уришди.
Французлар Жорданн Перре 50, Пьер-Эдуар Белльмар 58-дақиқада иккита гол билан жавоб қайтаришди.
“В” гуруҳидаги яна бир учрашувда Дания Венгрияни 8:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашув давомида венгрия хоккейчилари дастлабки дақиқалардаёқ фаоллик кўрсатишди.
Натижада 1-дақиқада Петер Винце ҳисобни очган бўлса, 6-дақиқада Андраш Михалик фарқни оширди.
Кейин даниялик хоккейчилар кетма-кет саккизта гол уришди. Миккель Огор 13, 43, 49, Маркус Лауридсен 27, 52, Йеспер Йенсен 34, Патрик Русселль 34, Матиас Бау 48-дақиқада гол уришди.