Жанубий Кореянинг собиқ президенти иши бўйича суд мажлисида икки мингга яқин полициячи жалб этилади

ASTANA. Kazinform – Пайшанба куни полиция собиқ президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер юзасидан суд мажлисида зўравонликка йўл қўйилмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Yonhap.

Президент Южной Кореи Юн Сок Ёль
Фото: en.yna.co.kr

Сеул полицияси шаҳарнинг Марказий округ суди Юн Сок Ёлнинг ўтган йил декабрида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиш бўйича амалга ошмаган ҳаракати билан боғлиқ суд мажлисини ўтказишидан бир кун аввал огоҳлантириш берди.

Жанубий Сеулда жойлашган суд биноси атрофида ордерга оид қарор эълон қилингунича тахминан 2000 нафар полициячи ва 350 га яқин техника, жумладан, ҳимоя хизматлари жалб этилиши режалаштирилган.

“Биз вазиятни доимий назоратда ушлаймиз ва “нол тоқат” сиёсатига мувофиқ, ноқонуний куч ишлатиш ҳолатларига қаттиқ чора кўрамиз”, – дейилади полиция баёнотида.

Бундай хавфсизлик чоралари жорий йилнинг январь ойида норозилик билдирувчилар Сеулнинг Ғарбий округ суди биносига босиб кирганидан сўнг жорий этилган. Ўша пайтда суд Юн Сок Ёлнинг ҳибсда қолиш муддатини узайтириш бўйича ордер чиқарган эди.

Полиция ноқонуний ҳаракатларга қарши қалампирли аэрозол ва бошқа воситалардан фойдаланишини, шунингдек, қоидаларни бузганлар уша жойнинг ўзида ушланишини маълум қилди.

Сеул Марказий округ суди маълум қилишича, эшитув Қозоғистон вақти билан чоршанба куни соат 10:15 га белгиланган. Агар ордер бериладиган бўлса, экс-президент иккинчи марта ҳибсга олинади.

Сўнгги хабарлар