Жанубий Корея Қозоғистонга “ақлли ферма” технологиясини таклиф қилмоқда
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Корея бизнес-форумида икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги алоқаларини ривожлантириш ҳақида гапирди.

“Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистоннинг агросаноат мажмуаси аввалдан кучли ва бизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбари Қозоғистон агросаноат мажмуасини юқори технологияли саноат сифатида модернизация қилиш ниятида эканини таъкидлади.
“Бугунги музокаралар чоғида Корея Республикаси Президенти Қозоғистонни “ақлли қишлоқ хўжалиги фермалари” тамойили асосидаги технология билан таъминлаш бўйича таклиф билан чиқди. Менимча, бу жуда яхши таклиф ва биз ушбу лойиҳани амалга ошириш устида ишлаяпмиз. Биз Жанубий Кореянинг сунъий интеллект, робототехника ва биотехнологияга асосланган инновацион технологияларини қишлоқ хўжалигига жорий этишдан жуда манфаатдормиз. Юқори самарали, “ақлли” иссиқхона қуриш тажрибаси фермерларимизда талабга эга”, – деди Президент.