Жанубий Корея ҳукумати аҳолига 110 доллардан тарқатади

ASTANA. Kazinform – Корея Республикаси ҳукумати ички истеъмолни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида мамлакатнинг барча фуқароларига 150 000 вон (тахминан 110 доллар) тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Korea Herald хабар берди.

Оңтүстік Корея үкіметі халыққа 110 доллардан таратады
Фото: koreaherald.com

“Истеъмолчи купони”ни 21 июлдан 12 сентябрга қадар олиш мумкин. Купонлар 30 ноябргача амал қилади. 18 июнь ҳолатига кўра, Корея Республикасида яшовчи барча фуқаролар (тахминан 50 миллион киши) ушбу тўловни олиш ҳуқуқига эга.

Тўлов миқдори олувчининг ижтимоий ҳолатига қараб фарқ қилади. Кам таъминланган фуқаролар ва тўлиқ бўлмаган оилалар ҳар бир киши учун 300 000 вон (220 доллар) олади. Давлат ижтимоий нафақаси олувчилар махсус дастур доирасида 400 000 вон (293 доллар) тўлов олади. Қишлоқ жойларда яшаувчи фуқароларга қўшимча 30 000 вон (22 доллар), махсус мақомга эга бўлган 84 муниципалитет фуқароларига эса 50 000 вон (36 доллар) қўшимча тўланади.

Тўловлар ариза берувчиларнинг кредит ва дебет карталари, белгиланган лимитга эга дебет карталари ёки совға сертификатлари орқали амалга оширилади. Аммо ушбу маблағлар фақат фуқароларнинг яшаш ҳудудидагина сарфланиши мумкин.

Yonhap агентлигининг хабар беришича, доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар, корейс фуқароларининг турмуш ўртоқлари ёки қочқинлардан ташқари барча бошқа чет элликлар ушбу тўловларни олмайди.

Шунингдек, 22 сентябрдан 31 октябргача 100 000 вон миқдоридаги иккинчи босқич тўловлар амалга оширилиши режалаштирилган. Бу тўловлар аҳолининг энг юқори даромадга эга 10 фоизидан ташқари, 90 фоизига тегишли бўлади.

Сўнгги хабарлар