07:04, 22 Сентябрь 2023 | GMT +5
Жаҳон чемпионати: Жамила Бақбергенова бронза медали соҳибига айланди
Сербия пойтахти Белград шаҳрида кураш бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчи Жамила Бақбергенова (72 кг) бронза медали соҳиби бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик курашчи польшалик Наталия Стрзалька билан 3-ўрин учун баҳслашди. Натижада 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Жамила Бақбергенов 2021 ва 2022 йиллардаги жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган эди. Осиё чемпионатида ҳам уч марта ғалаба қозонган.
Бунгача Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ризабек Айтмуқон эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони бўлганди.
Азамат Даулетбеков (86 кг) эса жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.