Жадал иқтисодий ўсиш керак — Олжас Бектенов
ASTANА. Кazinform — Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун маблағ ажратиш устида ишлаш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Ҳозирда кўплаб мамлакатлар иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун жуда катта миқдорда маблағ ажратмоқда. Мен сизга, Серик Мақашули, (Бош вазир ўринбосари - Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин) тегишли маълумотларни юбордим. Германия, бошқа давлатлар ҳам бу йўналишда фаол ишламоқда. Шунинг учун биз ҳам бу йўналишда ишлашимиз керак. Бизга жадал иқтисодий ўсиш керак. Албатта, бу сифатли бўлиши керак. Лекин суръат жуда муҳим. Шунинг учун, ишингизни давом эттиринг, — деди Ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон қайта ишлаш саноатида қанча ўсиш кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.