11:23, 16 Сентябрь 2020 | GMT +5
                                        Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 50 мингга яқинлашмоқда
                                            TASHKENT. Kazinform – Ўтган бир суткада Ўзбекистонда 570 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
                                        
                                        
                                     
                                              Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 211 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган.
Жами ҳолатлар сони 48 776 тага етди.
Шундан 45 058 нафари (92 фоиз) соғайган.
Айни пайтда 3 313 нафар бемор даволанмоқда.