Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон U20 жамоаси халқаро турнирда 2-ўринни эгаллади
TASHKENT. Kazinform — Беларусь Республикасида юнон-рум кураши бўйича U20 ёш тоифасида жамоалар ўрасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистоннинг ёш полвонлари иштирок этди, деб хабар беради UzA.
Аслиддин Худойбердиев мураббийлигидаги ўзбекистонлик курашчилар 10 та вазнда ташкил этилган жамоалар ўрасида кечган саралаш беллашувларида рақибларини доғда қолдирди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Медаллар учун кечган курашларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кумуш медални ҳамда турнир низомига мувофиқ 2 минг АҚШ долларини қўлга киритди.
Халқаро турнирда ғолибликка эришган Россия жамоаси 3 минг, 3-ўрин соҳиби бўлган Беларусь терма жамоаси аъзолари 1 минг АҚШ долларига эгалик қилди.
Беларусь мусобақаларида терма жамоа шарафини Отабек Турсунов, Достон Орипов, Қувонч Исмоилов, Оғабек Муқимов, Фаёзбек Эшмирзаев, Оғабек Асқаралиев, Бекмурод Рустамов, Бобур Абдурасулов, Фахрикамол Комилжонов, Саидамир Неъматов ҳимоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, FIDE Circuit рейтингида ўзбекистонлик Абдусатторов ва Синдоров етакчи.