Қозоғистонда йўлда қолиб кетган автобусдан 36 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди
PAVLODAR. Кazinform — Павлодарда йўлда қолиб кетган автобусдан 36 нафар йўловчи қутқарилди. Улардан 13 нафари болалардир.
Чет эллик йўловчиларни олиб кетаётган автобус Павлодар вилояти Май тумани Қаратерек қишлоғидан 20 километр узоқликда бузилиб, қолиб кетди. Қутқарувчилар полиция ходимлари билан биргаликда автобусдан 36 кишини, жумладан, 13 нафар болани эвакуация қилишди.
— Барча йўловчилар Семей шаҳридан Чимкентга транзит йўловчи сифатида келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эди. Ёмғирли ва паст ҳароратли шароитларда барча йўловчилар шошилинч равишда яқин атрофдаги иситиш пунктига олиб кетилди ва иссиқ овқат билан таъминланди, — деб хабар берди вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти.
Автобус аҳоли пунктига эвакуатор билан олиб кетилди.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли йўловчиларнинг ҳеч бирига тиббий ёрдам керак бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарағандида ўзбекистонлик йўловчилар бўлган автобусда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.