Яшин уриши оқибатида икки Озарбайжон чегарачиси ҳалок бўлди

Озарбайжон Давлат чегара хизматининг икки нафар ҳарбий хизматчиси чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги АЗЕРТАДЖга таяниб.

молния, небо, ночь
Фото: report.az

Давлат чегара хизмати (ДЧХ) Чегара қўшинларининг Ланкарон чегара отрядининг расмий ҳудудида давлат чегарасини қўриқлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётиб, майор Бахишли Бахиш Эльшан оглу ва аскар Нагиев Али Эльшан оглу чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди.

Озарбайжон Давлат чегара хизмати хабарига кўра, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Давлат чегара хизмати раҳбарияти ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради ва уларга сабр тилайди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2 июнь куни Чехияда яшин уриши оқибатида 18 киши жабрланган эди. Шулардан тўққиз нафари болалардир. Ҳодиса якшанба куни болалар зиёфати бўлиб ўтаётган сарой боғида содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар бир неча кишини реанимация қилишга мажбур бўлди.

Сўнгги хабарлар