Январ воқеаларида жабр кўрган тадбиркорларга 21 млрд тенге ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президентнинг январ воқеалари чоғида бўлиб ўтган Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида ва Мажлисда билдирилган топшириқлари ижроси юзасидан 1,8 трлн маблағ йўналтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Булар ҳудудлар ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли даромадларини ошириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга қаратилган харажатлардир. Январ воқеалари оқибатларини бартараф этишга 31 миллиард тенге йщналтирилади. Улардан 21 миллиард тенге Алмати ва бошқа вилоятлардаги жабрланган бизнес субъектларига давлат ёрдами сифатида ажратилди», - деди Татьяна Савельева.

Умуман олганда, унинг сўзларига кўра, Миллий иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига асосан, КЎБни қўллаб-қувватлашга дастлабки эҳтиёж 45 миллиард тенгени ташкил қилади. Ҳукумат захирасидан 24 миллиард тенге ажратилган.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар