Январь ойида Париж Олимпиадаси учун қайси спорт турлари бўйича йўлланмалар ўйналади
Қозоғистонликлар иштирокида 2024 йилги Париж Олимпиадаси учун қайси спорт турлари бўйича йўлланмалар ўйналиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Спортни ривожлантириш дирекциясидан маълум қилишларича, бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида нишонга ўқ отиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Қитъа миқёсидаги мусобақа 18 январга қадар давом этади.
12-22 январь кунлари эса Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида бўлажак ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланмалар берилади.
Шунингдек, 20 январь куни WА стандартлари кўра спортча юриш бўйича Туркия очиқ чемпионати бошланади, 27 январь куни Астана шаҳрида Амин Туяқов соврини учун жаҳон турнири бўлиб ўтади.
26-28 январ кунлари Португалиянинг Одивалос шаҳрида «Grand Prix Portugal» турнири бўлиб ўтади.
12-24 январь кунлари Тунисда қиличбочлик бўйича мусобақа, 29-31 январь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида қиличбозлик бўйича гран-при бўлиб ўтади.