Янги Конституция лойиҳаси бизнес ва давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлайди – Олжас Бектенов
ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов “Атамекен” МТП майдонида нефть-газ ва энергетика соҳалари, тоғ-кон ва металлургия саноати, агросаноат комплекси бизнес вакиллари, саноат уюшмалари аъзолари ва барча ҳудудлардан келган мутахассислар иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Ҳукумат матбуот хизмати маълумотларига кўра, солиқ ислоҳотлари, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ахборот тизимларини рақамлаштириш каби бошқа долзарб масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилишни очар экан, Бош вазир тадбиркорликни ривожлантириш Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади. Бизнес - иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда асосий шерик бўлиб, бу ишда "Атамекен" МТП муҳим роль ўйнайди.

“Биз бугун сизлар билан мамлакатимиз учун жуда муҳим ва тарихий аҳамиятга эга пайтда учрашиб турибмиз. Ярим йил давомида конституциявий ислоҳот жамиятда фаол муҳокама қилиб келиняпти. Очиқ муҳокамалар олиб бориляпти. Фуқаролардан минглаб таклифлар келиб тушяпти, ҳамда уларнинг барчаси чуқур ўрганиляпти ва инобатга олиняпти. Бу - мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг яққол далилидир. Мамлакатимизнинг янги Конституцияси лойиҳаси халққа тақдим этилди, унинг асосий мақсади суверенитетимиз ва мустақиллигимизни мустаҳкамлашдир. Барчангизни Президентимизни ва янги Конституцияни қўллаб-қувватлашга чақираман. Сизларнинг назоратларингизда минглаб фуқаролар ишлайди. Уларнинг ҳар бирига ислоҳот вазифаларини тўғри етказиш муҳимдир”, — деди Олжас Бектенов.

Янги Конституция лойиҳасида Давлат раҳбарининг Қонун ва интизом устувор бўлган Адолатли Қозоғистонни барпо этишга қаратилган йўналиши тадбиркорлар жамоаси зиммасига катта масъулият юклаб, ҳалол меҳнат, касбга ҳурмат ва мамлакатга фидойи бўлиш каби қадриятларнинг аҳамиятини янада оширади. Адолат ва қонунийлик тамойилларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш ишонч ва узоқ муддатли ҳамкорлик муҳитини яратади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Конституциявий ислоҳотлар комиссиясининг VIII йиғилиши бўлиб ўтди.