Ялпи ички маҳсулотни 2029 йилгача икки баравар ошириш вазифаси қўйилган — Серик Жуманғарин

ASTANA. Kazinform — Ҳукумат Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Бу ҳақда ҚР Бош вазир ўринбосари — Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин маълум қилди.

Серік Жұманғарин
Фото: Агибай Аяпбергенов / Kazinform

“Ялпи ички маҳсулотни 2029 йилгача икки баравар ошириш вазифаси қўйилган. Бунинг учун давлатнинг юқори инвестиция фаоллигини рағбатлантиришдаги фаол роли ҳисобига жадал иқтисодий ўсиш таъминланади. Ҳукумат автомобилсозлик, темир йўл машинасозлиги, кимё ва нефть-кимё саноати каби жаҳон миқёсида рақобатбардош экспорт тармоқларини яратиш, минерал хом ашё базасини, жумладан, нодир металларни тўлдириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашнинг истиқболли йўналишларини белгиламоқда”, — деди Серик Жуманғарин Ҳукумат мажлисида.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мазкур тармоқларга эътибор қаратилиши иқтисодий ўсишга хизмат қилади.

“Ушбу мезонларни инобатга олган ҳолда, соҳа вазирликлари ҳокимликлар билан биргаликда бозор, инвестиция эҳтиёжлари ва лойиҳаларнинг кутилаётган географик жойлашувини аниқ тушуниш асосида лойиҳалар рўйхатини аниқлаш устида иш олиб боради. “Инвестиция буюртмаси” лойиҳасининг умумий режалаштирилган суммаси 5 триллион тенгедан ошади. Таҳлил қилиш, тузилмалаштириш ва инвестицияларни жалб этиш ишлари “Байтерек” холдинги томонидан амалга оширилади”, - деди вазир.

Сўнгра Бош вазир ўринбосари Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг асосий йўналишларини айтиб ўтди:

— Янги инвестиция цикли;

— Alatau Cityни ривожлантириш;

— Инфляцияга қарши кураш;

— Импортга қарамликни камайтириш;

— Иқтисодиётни либераллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш.

Бугун Ҳукумат Президент Мурожаатномасини амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқмоқда ва муҳокама қилмоқда.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар