Яқинлардек кутиб олдилар: Silk Way Star танлови иштирокчилари Қозоғистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

ASTANA. Kazinform - Астана шаҳрида 12 давлатдан истеъдодли ижрочиларни бирлаштирган Silk Way Star халқаро вокал танлови давом этмоқда. Санъаткорлар нафақат саҳнани забт этишади, балки Қозоғистон, унинг маданияти ва меҳмондўстлиги билан ҳам танишадилар. Уларнинг кўпчилиги мамлакатга биринчи марта ташриф буюрган ва улар тан олдиларки: меҳмондўстлик ва илиқ қабул уларнинг хотирасида абадий сақланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

Иштирокчиларнинг таъкидлашича, уларни аэропортда узоқ кутилган оила аъзоларидек гуллар, дўмбира садолари ва ноз-неъматлар билан кутиб олганлар.

Грузиялик қўшиқчи Автандил Абесламидзе қозоғистонликларда ўз халқига яқин бўлган хислатларни кўрганини таъкидлади

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

"Биз грузинлар, оиламизни ҳурмат қилганидек, худди шундай Қозоғистонда ҳам яқинларингизга самимий муносабатда эканлигингизни кўрдим. Мен учун энг муҳими — инсоннинг бутун қалби билан оиласини севиши. Бундай одам бошқаларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлади. Бу бизнинг мулоқотимизни давом эттиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Астанада уч нарса мени ҳайратда қолдирди: биринчи навбатда - тозалик. Бу мен учун жуда муҳим. Иккинчидан, шаҳарни ривожлантириш истиқболлари. 2018 йилда пойтахт қандай бўлганини биламан ва унинг қанчалик ўзгарганини пайқадим. Сизлар бир жойда тўхтаб қолмаяпсизлар ва олдинга интилаяпсизлар. Сизларга чин қалбимдан муваффақият ва янада ривож тилайман!”

Ўзбекистонлик Мадинабону Одилова Қозоғистонга илк бор келгани ва бу ерда ўзини ўз уйидагидек ҳис этишини айтди.

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

“Мени ҳеч қаерда бундай илиқ кутиб олмаган. Мен жуда бахтли кайфият ҳис этдим, ҳудди Тошкентга қайтгандай бўлдим”, — деди у. — Бу вақтгача ҳеч ким аэропортда мени Астанадагидай кутиб олмаган”.

Халқаро лойиҳанинг тожикистонлик иштирокчиси Фахриддин Ҳакимов тан олганидек, Қозоғистонга ташриф унинг мақсади бўлган.

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

"Қозоғистонда бўлганимдан жуда хурсандман, чунки бу менинг мақсадларимдан бири эди. Бу ернинг аҳолиси жуда меҳмондўст, мени жуда самимий кутиб олдилар. Сизларга чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман! Қозоғистонга бўлган муҳаббатим ўзгача. Қозоғистон ва Тожикистон жуда ўхшаш, маданиятимиз ўхшаш, урф-одатларимиздан тортиб ошхоналаримизгача ўхшаш. Мен ҳеч қандай жиддий фарқни сезмадим", - деди у.

Хитойлик Чжан Хэсюань унинг дўмбира билан учрашиши қозоқ халқининг илиқлиги тимсолига айланганини таъкидлади:

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

"Мени гуллар ва мазали ноз-неъматлар билан кутиб олдилар. Мен қозоқ халқининг ғайриоддий меҳмондўстлигини ҳис қилдим. Опера ва балет театри, ЭКСПО, Астанадаги замонавий бинолар ўзининг гўзаллиги билан мени лол қолдирди.

Саро Геворгяннинг оиласи ва арманистонлик дўстлари Silk Way Star танлови иштирокчиларини Қозоғистонда илиқ кутиб олишдан ҳайратда қолдилар. Улар ижтимоий тармоқларда учрашувдан лавҳаларни томоша қилдилар.

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

"Қозоқлар ва арманларнинг урф-одатлари, меҳмондўстлиги, қизларининг камтарлиги, ўғилларининг жасорати ва бошқа қадриятлари ўхшаш. Менга “баурсақ” ва гўшт жуда ёқди", - дея таъкидлади хонанда. "Мен уларнинг гўшти ҳақида аввал ҳам кўп эшитганман, лекин татиб кўрганимда ҳайратда қолдим. Менга “баурсақ” ва қозоқ шоколади ҳам ёқди".

Мўғулистонлик қўшиқчи Мишель Жозеф икки халқ ўртасидаги маданий қардошликни таъкидлади:

Встретили как родных: участники конкурса Silk Way Star делятся впечатлениями о Казахстане
Фото: Kazinform

"Мен қозоқлар ва мўғулларнинг ўхшаш жиҳатлари жуда кўп эканини пайқадим, масалан, уйлар, баурсақ ва бошқалар. Қозоқларнинг миллий таомлари мўғул таомларига жуда ўхшаш. Масалан, гўшт. Бу кўчманчи халқларнинг умумий урф-одатларидан келиб чиққан деб ўйлайман. Сут маҳсулотларида ҳам ўхшашликлар кўп".

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрда Астана шаҳрида Silk Way Star танловининг биринчи босқичи якунланиб, унда Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан келган барча 12 нафар иштирокчи ўз она тилларида қўшиқлар ижро этди.

Биринчи эпизоддан сўнг ҳеч ким мағлубиятга учрамади - ғалаба учун кураш давом этади. Томошабинлар маданиятлараро дуэтлар, турли тилларда ўнлаб қўшиқлар ва якуний шоуни интиқлик билан кутишлари мумкин.

Лойиҳа ғолиби овозлар комбинацияси асосида аниқланади: 50% ҳакамлар ҳайъати ва 50% - онлайн аудитория овози асосида. Барча иштирокчи давлатларнинг томошабинлари онлайн овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

Лойиҳанинг премьераси 20 сентябрда Jibek Joly каналида бўлиб ўтди. Шоу ҳар ҳафта эфирга узатилади.

Сўнгги хабарлар